Кекса қарағайнинг Илдизин очиб, Тортдилар қўш арқон солиб белидан. Лекин у тупроққа панжасин санчиб, Сира қўзғалмасди Унган еридан... Нихоят, гурс этиб ерга қулади Бутаб, сўнг қўтариб кетдилар бироқ - У ўз панжасида олиб жўнади Яшаган еридан бир чиқим тупроқ.